Қушбегидаги Captiva ва Mercedes иштирокидаги ЙТҲ видеоси пайдо бўлди(Видео)

14:09, 18 июнь

17 июнь, жума куни Тошкент шаҳри Қушбеги мавзесида Captiva ва Mercedes автомобиллари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва оқибатда ҳар иккала автомобиль ҳам жиддий зарар кўргани ҳақида хабар берган эдик

Бугун ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲнинг видеоси жойланди. Видео Қушбеги мавзесидаги автосалон кузатув камераларидан ёзиб олинган. Видеода катта тезлик билан келган Captiva автомобилининг йўл четида турган Mercedes`ни уриб, бир неча метр масофага судраб бориб, мажағлаганини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!