Севара Назархон оналик гаштини сурмоқда(Фото)

14:15, 18 июнь

Севара Назархоннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари хонанданинг оналик бахтини туяётгани акс этган суратлар билан тўлиб тошмоқда. Севара қизи Имон Анварнинг суратларини   мунтазам интернетга жойламоқда. 

Севара мухлисларидан бирининг “Она бўлиш қизиқарлими?” деган саволига “Ҳа жудаям” деб жавоб берди. 

Хонанда айни пайтда Лондон шаҳрида оилавий ҳордиқ чиқармоқда. Суратларда Севаранинг қизи билан Лондон кўчаларини сайр қилаётганини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!