Ёзда жунли ёпинчиққа ўраниб олган Анжелина Жоли мухлисларини ҳайратга солди

10:37, 20 июнь

Голливуд актрисаси Анжелина Жолининг аҳволи актрисанинг бутун дунёдаги мухлисларида хавотир уйғотмоқда, деб ёзади “Вести” нашри. Актрисанинг саломатлиги юзасидан ҳеч қандай расмий маълумот берилмаётган бўлса-да, унинг аҳволи тобора оғирлашиб бораётганини бир қарашдаёқ англаш мумкин. 

Бундан уч йил аввал Жоли кўкрак бези саратонининг олдини олиш мақсадида кўкрак безларини олдириб ташлаган эди. Папарацци актрисанинг ҳар бир қадамини тақиб қилмоқда ва бундан олинаётган хулоса янги миш-мишларга сабаб бўлмоқда. 

Яқинда папараццичилар Лос-Анжелесдаги супермаркетдан чиқаётган актрисани суратга олишди. Кўчада ҳаво ҳарорати 30 даража иссиқ бўлишига қарамай актриса жунли ёпинчиққа ўраниб олган ва кўриниши бир аҳвол эди. 

Жоли ўз соғлиги билан миш-мишларга ҳеч қандай фикр билдирмаяпти. У БМТнинг кўнгилли элчиси сифатида жамиятда аввалгидек фаол тарзда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, намунали она сифатида олти нафар фарзандларини тарбияламоқда.


Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!