Ўзбекистонда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули бошланди

10:48, 20 июнь

Бугун, 20 июндан Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига 2016/2017 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди. Мазкур жараён 20 июлга қадар давом этади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий сайтининг маълумот беришича,  абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: 
 
- ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

- 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома; паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

- 3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат; меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун); 

- Ректор номига ариза ;

- танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатлар;

- абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!