Ҳаётингизни енгиллаштирувчи 6 та мобил дастур

10:59, 20 июнь

Биз бугунги кунда ҳаётимизни смартфонларсиз тасаввур қила олмаймиз. Бу ҳайратланарли ҳолат эмас: Ахир улар воситасида биз ўзимиз учун фойдали дастурларни юклаб олишимиз мумкин. Мазкур дастурлар эса нафақат вақтимизни сермазмун ўтказишга ёрдам беради.
 
Йўқолиб қолган смартфонни қандай топиш мумкин? 
Android

Баъзан телефонимизни қаерга қўйганимиз эсдан чиқади. Мана шундай пайтларда биз уни топиш учун озмунча куч сарфламаймиз. Бироқ бу ишни осонгина уддалайдиган мобил дастур бор: Clap! Phone Finder. Мазкур дастурни юклаб олган бўлсангиз, қўлларингиз билан чапак чалинг. Шунда смартфон қаерда эканлигини ўзи “айтади”. Ундан таралаётган овоз ва унинг баландлигини эса ўзингиз белгилайсиз. Мазкур дастур 2 % аккумулятор қувватини талаб қилади. 

Телевизор пульти бузилиб қолса...
iOS, Android

Remote Mouse дастури ёрдамида телевизор ёки компьюетрни телефон воситасида бошқаришингиз мумкин. Телевизор пульти синиб ёки йўқолиб қолганида бу дастур сизга қўл келади. 

Қайси кийимимни кийсам экан?
iOS ва Android

GoodLook — Мода ва услуб бўйича мобил маслаҳатчи. У сизга қаерга қандай кўринишда бориш ва кийимингизни бошқа аксессуарлар билан мослаштириш ҳақида маслаҳатлар беради. Ҳар куни АҚШлик ва россиялик стилистлар сўнгги урфдаги эркаклар ва аёллар либослари ҳақида маълумотлар беради. 

Қўшиқни ким айтяпти?
iOS, Android 

SoundHound дастури ёрдамида бизга яқин ҳудудда янграётган мусиқа ҳақида маълумотлар олишимиз мумкин. Биздан талаб этиладигани дастурдаги сариқ рангдаги тугмани босиш. Шу ондаёқ смартфон экранида қўшиқ ҳақидаги маълумотлар ва унинг сўзлари пайдо бўлади. Агар қайсидир қўшиқ сизга ёқиб қолса, ундан озгина парча куйласангиз, смартфон шу ондаёқ мазкур таронани топиб беради. 

Барвақт туриш учун нима қилиш керак?
Android

 
Ҳаммамиз эрта тонгда уйғонишимиз керак бўлган вақтни уйғотгичга киритишга одатланганмиз. Бироқ уйғонадаигна вақтимиз келганида эса уйғотгични такрор-такрор ўчирамиз ва яна ухлашда давом этамиз. 

Бу ёмон одатимиздан воз кечишда бизга Puzzle Alarm Clock дастури ёрдам беради. Дастур сизни уйғотмасдан вўймайди. Тинимсиз янграётга6н мусиқа тўхташи учун савол ва топишмоқдарга жавоб беришингиз керак.

Телефон суҳбатларини ёзиб олиш мумкинми?
Android

Телефондаги суҳбатлар вақт ўтиб керак бўлиб қолиши мумкин. Аммо Android тизимидаги смартфонларда мазкур функция кўзда тутилмаган. Automatic Call Recorder мобил дастурини юклаб олсангиз, сиз телефондаги суҳбатларни ёзиб олишингиз ва уларни сақлаб қўйишингиз мумкин. 

Дастурни юклаб олганингиздан сўнг унинг созламаларини тўғирланг. Ҳар бир суҳбат тугаганидан сўнг смартфон экранида унинг муваффақиятли ёзиб олинганлиги ҳақидаги маълумот пайдо бўлади. 

Чет тилини ўрганишимизга кўмаклашувчи дастур
iOS, Android

Words дастури инглиз тилидаги сўзларни ўрганиш учун яратилган. Дастурдаги 26 та мавзули блоклардан ўзингизга кераклисини танлаб олинг. Words луғати эса   нотўғри феъллар ва иборалардан иборат. Сиз қандайдир сўзни эслаб қолишга қийналаётган бўлсангиз, бу махсус тест орқали аниқланади ва дастур хотирангизни мустаҳкамловчи топшириқ беради.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!