Голливуд актёри Антон Ельчинни ўз автомобили босиб кетди

11:38, 20 июнь

Асли келиб чиқиши рус-яҳудий миллатига мансуб бўлган америкалик актёр Антон Ельчин 19 июнь, якшанба куни автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда актёрнинг вакили Женнифер Алленга асосланиб, “Lenta.ru” хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, Ельчиннинг жонсиз танаси унинг Сан-Фернандодаги уйи олдидан топилган. Актёр дўстлари билан режалаштирилган учрашувга келмагани ва қўнғироқларига жавоб бермаганидан хавотирга тушган танишлари уникига келган. Антон уй дарвозасига ўрнатилган почта қутиси ва ўз автомобили ўртасига тиқилиб қолган эди. 

Актёр “Терминатор”, “Нью-Йорк, мен сени севаман”, “Стартрек” каби фильмлардаги роллари билан танилган эди. 
У эндигина 27 ёшга тўлган эди.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!