Ўзбекистонлик Далер Юсуф Малайзия сериали юлдузига айланди

11:40, 20 июнь

Малайзияда муваффақиятли равишда моделлик карьерасини олиб бораётган ўзбекистонлик Далер Юсуф (Ҳамроқулов) HyppTv телеканалида «Лип-Лап қироллиги» сериалида бош ролни ижро этмоқда. Бу ҳақда My Day нашрига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Ўтган йили Далерга Малайзия телевидениесидаги ситкомда иштирок этиш таклиф этилди, шундан сўнг у мазкур сериалга чақирилди. Унда онаси вафотидан сўнг оиласини ахтариб Ўзбекистондан Малайзияга йўл олган Адам исмли йигит ҳақида ҳикоя қилинади.

Далер Ўзбекистон, Сингапур, Филиппин, Индонезия, Таиланд, Малайзияда модель бизнеси билан шуғулланган, BlackBerry, Burger King ва Samsung каби брендлар реклама кампанияларида қатнашган. 19 ёшида Ўзбекистонни тарк этган Далер интервьюларидан бирида онасининг уруғ-аймоқлари Малайзиядан эканлигини билдирганди.

Далер малай тилини мустақил ўргана бошлаган, 2015 йили эса Unisel университетига ўқишга кирган. У сериалда суратга тушиш ишлари якунлангач Греция, Санторини ва Буюк Британияга янги лойиҳаларда иштирок этиш учун жўнаб кетиш ниятида.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!