“Мафтунингман-2” фильмига илк босқичда 313 нафар талабгорлар кастингдан ўтишди

11:44, 20 июнь

“Мафтунингман-2” ҳафта давом этган дастлабки босқичда 313 нафар талабгорлар кастингдан ўтишди

“Мафтунингман-2” фильми учун кастинг ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур кастинг ҳамюртларимиз орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Кастингнинг биринчи босқичи 7-15 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда асосан Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Давлат санъат ва маданият институти ҳамда бошқа санъат ўқув муассасалари талаба-ўқувчилари, шунингдек, ҳаваскор фуқаролар фаол иштирок этишди. Кастингда тажрибали эксперт сифатида “Мафтунингман” фильми қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Турғун Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Лола Элтоева, “Булбулча” болалар ансамбли бадиий раҳбари Шермат Ёрматовлар иштирок этишди. 

Бир ҳафта давом этган дастлабки босқичда 313 нафар талабгорлар кастингдан ўтишди. “Dono Productions” томонидан берилган маълумотга кўра, кастинг 2016 йил 10 июлдан 1 августгача Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда, 1-10 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча оригинал лойиҳа сифатида иш бошлаган “Мафтунингман-2” кинофильмини тасвирга олиш ишлари август ойидан бошланади.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!
 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!