“Автомобилда нур қайтаргич нимча бўлмаса, қанча жарима тўланади?”

12:21, 20 июнь

“Жорий йил 1 мартдан бошлаб автомобилда махсус нимча бўлиши кераклиги тўғрисида тартиб киритилганди. Агар автомобилда нимча бўлмаса, жарима миқдори қанча?”

З.Холтўраев, Қашқадарё вилояти

Х.САЙДАЛИЕВ, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи:

— “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар деб номланган 3-иловасида тиббиёт қутичаси (аптечка), ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли жилет билан жиҳозланмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши белгилаб қўйилган. Ушбу талабларни бажармаган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси 5-қисмига мувофиқ республикамизда жорий этилган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилади ҳамда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва иш кўриб чиқилгунга қадар тўхташ жойларида ушлаб турилади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: Бугунги кунда юртимизда амалда бўлган энг кам иш ҳақи 130240 сўмни ташкил этади. Бундан келиб чиқадики, автомобилларида махсус нимчани олиб юрмаган ҳайдовчилар 651 200 сўм жарима тўлашга мажбур бўлишади.  

Шунингдек, “Кореяда ўқиш учун кредит олиш мумкинми?”, “Ҳам ногиронлик нафақаси, ҳам ойлик мумкинми?”, “Қарздорлик ҳақида қаерга мурожаат қилай?”, “Спортчиман, ҳарбий хизматга қабул учун ёрдам берадими?”, “Декларация топширишга мажбурманми?”, “Иккинчи мутахассисликка ўқиш бюджетми ёки контракт?” каби саволларга “Даракчи” газетасининг 23 июнда сотувга чиқадиган 25-сонида жавоб топишингиз мумкин!

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!