Максим Шацкихнинг ўзига хос рекорди

12:46, 20 июнь

Яқинда футболдаги фаолиятини тугатган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацкихнинг ҳам ўзига хос рекорди бор.

Аввал унинг ўзи ҳақида икки оғиз. МАксим Шацких 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Футболдаги фаолиятини 1993 йилда “Пахтакор” болалар ва ўсмирар спорт мактабида бошлаган. У ўз фаолияти давомида мамлакатимиздан ташқари Россия, Украни ва Қозоғистоннинг бир қанча клубларида ўйнаган. 

У Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш бўйича биринчи ўринда туради,  миллий терма жамоа сафида эса 60 марта майдонга тушган.

У миллий терма жамоа сафида жами 4779 дақиқа ҳаракат қилиб,

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 34та гол урган, бу ҳозирга қадар энг яхши натижа ҳисобланади. 

Максим Шацких 2003, 2005, 2006 ва 2007 йил йилларда “йилнинг энг яхши футболчиси” деб тан олинган. Дарвоқе? Украинада 2010 йилда легионер ҳужумчилар учун Максим Шацких номидаги махсус клуб ҳам ташкил этилган.

Максим футболчи сифатида 26та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп Қатарга қарши ўйнаган – 7 марта. Кейинги ўринда Саудия Арабистони жойлашган - 6та ўйин. Ҳозирча 34та гол юқори натижа бўлиб турибди, лекин биз футболчиларимиздан бундан-да юқори натижаларни кутиб қоламиз.

“Даракчи” газетасининг 23 июнда сотувга чиқадиган 25-сонида “Ўзимизнинг рекордлар” рукнида Самарқандда етиштирилган улкан қовоқ ва Ўзбекистондаги энг баланд шаршара билан танишишингиз мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!