Карелия кўлида содир бўлган мудҳиш ҳодиса 14 боланинг ҳаётига нуқта қўйди

12:50, 20 июнь

18 июнь куни Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлидан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошланди. Бунинг оқибатида иккита қайиқ ағдарилиб кетган. 

Россия ФВВ маълумотларига кўра, 14 нафар бола ва бир катта одам чўкиб кетган. 13 боланинг жасади топилган, бир боланинг тақдири номаълум. 

Петрозаводск касалхонасида 12 нафар ўқувчи бор, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Яна 21 нафар бола кадетлар корпусига жойланган.

Маълумотларга кўра, 20 июнь куни жасадларнинг шахси аниқланади. Қолган ўқувчилар пойтахтга ота-оналарини қўлларига топширилади.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!