“МЮ”дан ҳайдалган Ван Галга Италияда иш топилган кўринади

15:53, 20 июнь

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Италиянинг “Милан” жамоаси бошқариши мумкин, деб хабар бермоқда Calciomercato.

Голландиялик мутахассис “Милан”да Кристиан Броккининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Миланликлар раҳбарияти ван Галнинг клуби обрўсини тиклай олишига ишонади.

Маълумот учун, “Милан” ўтган мавсумда Италия чемпионатини еттинчи поғонада якунлаган ва еврокубоклардан маҳрум бўлганди.

Маълумот учун, ван Гал 2014 йилда “МЮ”га бош мураббий этиб тайинланганди. Омадсиз мавсумни зтказган мутахассис май ойида ўз лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнини “Челси” собиқ устози Жозе Моуриньо эгаллади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!