Тошкентда “Газель” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар бор

09:25, 21 июнь

Бугун, 21 июнь куни соат чамаси 9:00 да пойтахтимизнинг Grand Mir Hotel меҳмонхонаси олдида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ичида йўловчилар бўлган йўловчи ташувчи “Газель” русумли транспорт воситаси ағдарилиб кетди.

Гувоҳларнинг маълумот беришича, ЙТҲ аёл киши бошқарувидаги “Спарк” русумли енгил автомобилнинг “Газел”нинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида юз берган.

Воқеа жойига ЙПХ ва тез ёрдам машиналари етиб бормоқда. “Газель”нинг ичидаги йўловчилар эҳтиёткорлик билан чиқариб олинмоқда. Жабрланган бор, қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Диққат, диққат! “Darakchi.uz"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан бохабар бўлинг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!