БМТ: Ернинг ҳар 113-аҳолиси қочоқликда яшамоқда

10:26, 21 июнь

Ўтган йилнинг сўнггида аянчли рекорд қайд этилди: ернинг ҳар 113-аҳолиси ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. 2015 йилда ҳар дақиқада 24 киши ноиложликдан кўчманчи бўлган. Бундай рақамлар БМТнинг қочоқлар иши бўйича Олий комиссари Бошқармасининг ҳисоботида келтирилган, деб ёзади Euronews.

“Афсуски, бир йилда ўсиш 10 фоизни ташкил қилди, – дейди БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари Филиппо Гранди. – Бугун улар 65 миллион киши. 90% қочоқлар қашшоқ ёҳуд турмуш даражаси паст мамлакатларда. Қочоқларнинг 50% болалар”.

Қочоқларнинг аксарияти Сурия, Афғонистон ва Сомалидан кетмоқда. 

Фақат Германиянинг ўзига мамлакат ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йили миллиондан ортиқ қочоқ кирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!