“Олмалиқ” футболчиси 70 метрдан гол урди

11:55, 21 июнь

Ўзбекистон Олий Лигаси ўйинларининг бирида “Олмалиқ” жамоаси “Андижон” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Мазкур ўйиннинг сўнгги сонияларида олмалиқликлар ҳимоячиси Диёрбек Туропов чамаси 70 метр масофадан рақиблар дарвозасини нишонга олди. 

Гарчи дарвоза бўш қолган бўлса ҳам, бундай масофадан гол уришнинг ўзи бир маҳорат саналади. Қуйида ушбу видеони кўриб, завқланишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!