Евро-2016. Уэльс ва Англия терма жамоаси плей-офф йўлланмасига эга бўлди

12:25, 21 июнь

Францияда футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари давом этмоқда. Куни кеча “В” гуруҳидан ўрин олган барча ўйинлар ўз якунига етди. 

Дастлаб Англия терма жамоаси Словакия билан баҳс юритиб, 0:0 ҳисобини қайд этди ва 5 очко тўплган ҳолда кейинги босқичга чиқди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида турнир кашфиётларидан бири Уэльс терма жамоаси Россия футболчиларини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилиб, очколар сонини 6 тага етказди ва гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. 

Словакия ҳам турнирни давом эттириши мумкин бўлади. Бироқ, қолган гуруҳларда барча ўйинлар якунлансагина бунга аниқлик киритилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!