«Лукойл»нинг 55 ёшли топ-менежери 18 ёшли моделга уйланди

12:42, 21 июнь

«Лукойл» компаниясининг Сингапурдаги филиали раҳбари Валентин Иванов уйланди.

55 ёшли олигархнинг рафиқаси 18 ёшли модель Лиза Адаменко бўлди. Севишганлар уч йилдан буён бирга: Иванов Лизани 13 ёшида, унинг моделлик карьераси бошидаёқ кўз остига олиб қўйган. 

Февраль ойида Адаменко балоғат ёшини нишонлади, Иванов эса унга дарҳол турмуш қуришни таклиф қилди.

Тўй Франциянинг Chateau Saint Jeannet қасрида бўлиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!