Непаллик чол ўқишни давом эттириш учун мактабга қайтди

12:43, 21 июнь

Непаллик пенсионер мактабда ўқишни давом эттиришга қарор қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Ўқишнинг, билим олишнинг эрта-кечи йўқлигини англаган непаллик 68 ёшли Дурга Ками ўрта маълумотга эга бўлиш учун маҳаллий мактабга қайтган. Рафиқаси вафот этган пенсионер чала қолган ўқишини давом эттириб, ҳаётидаги бўшлиқни тўлдириш ниятида дарсларга қатнамоқда. У тенгдошларидан фарқли равишда ҳар доим доскага чиқиб, жавоб беришга тайёр туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!