Брюсселда савдо марказини портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

14:51, 21 июнь

Бугун, 21 июнь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида савдо марказини портлатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Брюсселб шаҳридаги савдо марказида портлаш хавфи борлиги ҳақидаги маълумот бугун тонгда келиб тушган. Шаҳар полицияси тезда савдо марказини ўраб олган. 

Аниқланишича, портлаш содир этиш билан таҳдид қилган шахснинг ёнидан портловчи ускунага ўхшаш ва ичи туз билан тўлдирилган буюм топилган. 

“26 ёшли йигит ўз режасини амалга ошириш учун пухта ҳозирлик кўрган экан. Ундаги буюм ҳақиқатдан ҳам портловчи ускунани эслатади”,—дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!