Қўрқинчли фильм томоша қилаётган ҳиндистонлик қария кинотеатрда вафот этди

15:10, 21 июнь

Ҳиндистоннинг Тируваннамалай шаҳрида яшовчи 65 ёшли эркак “Қарғиш 2” фильмини томоша қилиш чоғида юрак ҳуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда

Эркак ва унинг дўсти кинотеатрнинг кечки сеансига қўрқинчли фильм томоша қилиш учун боришга келишиб олди. Фильмнинг ўртасида улардан бири кўкрак қисмидаги оғриқдан шикоят қилди. Унинг ўлими ҳақида эса шифохонада маълум қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!