Жазоирда мактаб имтиҳонлари пайтида ижтимоий тармоқ фаолияти тўхтатиб қўйилди

16:36, 21 июнь

Жазоир ҳукумати мактабда имтиҳонлар ўтказилаётганлиги муносабати билан ўқувчиларнинг ижтимоий тармоқдан фойдаланишларининг олдини олиш мақсадида вақтинча унинг фаолиятини тўхтатиб қўйди, деб хабар берди “Russian news” нашри.

Ўқувчиларнинг ярмидан кўпи ўрта маълумот тўғрисидаги аттестатни олиш учун қайтадан имтиҳон топширишга мажбур бўлишди ва натижада имтиҳон олинаётган хоналарда жанжал кўтарилди. 

Июнь ойининг бошида “Фейсбук” ва бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўтказилиши кутилаётган имтиҳон саволларидан хабардор бўлишган. Жазоирда имтиҳонларни қайта топшириш бир кун — якшанба куни бўлиб ўтган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!