Америкалик уч дугона 100 ёшга тўлганликларини бирга нишонлашди

16:43, 21 июнь

Вашингтонлик уч дугона 100 ёшга тўлганликларини бирга нишонлашди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Бернис Граймс Андервуд, Глэдис Вэр Батлер ва Рут Хэмметт исмли қалин уч дугона 1916 йилнинг июнь ва июль ойларида дунёга келишган.

“100 ёшга кириш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Қолаверса, яқин уч дугоналар бир асрлик туғилган кунларини ҳар куниям нишонлайвермайди” деб таъкидлайди нашр.

Байрам тантаналари маҳаллий черковлардан бирида бўлиб ўтган. Улар бу тантанада тўртинчи дугоналари Леона Барнснинг ҳам қатнашишига умид қилишган эди, аммо у май ойида туғилган кунига икки ой қолганда вафот этган.

Узоқ умр кўрган бувижонларни табриклаш учун 200 га яқин одам йиғилган, шу билан бирга уларнинг фарзандлари, неваралари, чеваралари ҳам ташриф буюришган. 100 йиллик таваллуд айёмларини нишонлаётган бувижонларни машҳур сиёсатчилар, бошловчи Опра Унфри ҳам муборакбод этган. Бувижонлар узоқ умр кўриш сирларини “Тангрининг марҳамати” деб изоҳлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!