Ҳиндистонда ҳомиладор аёллар йога бўйича дунё рекордини ўрнатди

10:16, 22 июнь

Ҳиндистоннинг Ражкот шаҳрида 1632 нафар ҳомиладор аёл йога сеансида қатнашиб, дунё рекордини ўрнатишди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Аввалги рекорд Хитойда ўрнатилган бўлиб, унда бир пайтнинг ўзида 900 нафар ҳомиладор аёл йога билан шуғулланган эди.

Бу акция 21 июнь Халқаро йога кунига бағишлаб ўтказилган. Асосий тадбир Ҳиндистоннинг Чандигарх шаҳрида бўлиб ўтган. Унда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан бирга 30 минг нафар йога мухлиси қатнашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!