Одамлар билан яхши муносабатда бўлиш инсон умрини узайтиради

11:16, 22 июнь

Дўстлар, қўшнилар, ҳамкасабалар орасидаги ва оиладаги илиқ муносабатлар инсоннинг нафақат руҳиятига, балки соғлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, унинг бахтли ва узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Ёлғизлик эса худди алкоголь ва тамаки чекиш каби инсон умрини қисқартиради, дейди “Мail.ru” нашри. 

Бу ерда гап сизнинг қанча дўстингиз борлиги ёки никоҳдан ўтганингиз ҳақида эмас, балки қанча одам билан яқин, дўстона муносабатда эканлигингиз назарда тутилган. Низоли вазиятларда яшаш ёлғиз яшагандан кўра инсонни кўпроқ заҳарлайди. Шу билан бирга доим ёлғиз бўлиш инсон руҳиятининг бузилишига олиб келади, турли касалликларга чалиниш эҳтимоли пайдо бўлади, ҳаётдан норозилик кучаяди ва ўлимга олиб келади.

Агар ўз ҳаётидан мамнун бўлган дўстингиз сиздан узоқда яшамаса, у билан доимо мулоқотда бўлсангиз сизда ҳам бахт ҳисси 25 % га ошади. Эр-хотинларнинг (8%), ака-сингилларнинг (14%) ва қўшниларнинг (34%) орасида ҳам бундай ижобий таъсирни сезиш мумкин. 

Юқоридагиларга асосланган ҳолда қуйидаги 5 маслаҳатга амал қилишга ҳаракат қилинг:

1. Оилангиз ва дўстларингиз билан кўпроқ мулоқот қилишга вақт ажратинг;

2. Мулоқотни телефон, ижтимоий тармоқ орқали амалга оширманг, кўнглингизга яқин одамдан вақтингизни аяманг, учрашишга, юзма-юз гаплашишга интилинг. 

3. Яқинларингизнинг, дўстларингизнинг гапларини диққат билан тинглашга, муаммоларини ҳал қилишга, тушунишга ҳаракат қилинг. 

4. Шу билан бирга ўз кечинмаларингизни ҳам яширманг, яқинларингиз ҳам сизга ёрдам беришга ҳаракат қилсин;

5. Ғаразли муносабатларни аниқлашни ўрганинг ва улардан қочишга ҳаракат қилинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!