Доминиканда акула селфи қурбонига айланди

15:48, 22 июнь

Ижтимоий тармоқларда Доминикан Республикасидаги пляжлардан бирида дам олаётган сайёҳлар сувдан йирик мовий рангли акулани чиқариб олиб, у билан суратга тушаётгани акс этган видеолар тарқалди. “Вести” нашрининг маълум қилишича, сайёҳлар билан селфига тушган акула бироз муддатдан сўнг нобуд бўлган. 

Гап шундаки, ҳордиқ чиқарувчилардан бири қирғоққа тиқилиб қолган акулани кўриб қолган ва дўстларини чақириб,уни қирғоққа олиб чиққан. Сайёҳлар йиртқич балиқ билан бир неча марта селфига тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!