Ақлли инсонларнинг 10 та одати

15:53, 22 июнь

Қуйидаги белгилар орқали рўпарангиздаги инсоннинг ақллилик даражасини қийналмай, аниқлаб олишингиз мумкин, дейди “Interesno.cc” нашри.

Ақллиликнинг 10 белгиси:
 

•  Кўп ишни бажарса-да, камгап бўлади. Бунинг асосий сабаби, бошқаларни тинглаш орқали билим доираси кенгайишига ишонади.
•  Бошқалардан кўра кўпроқ билишади. Ўзининг устида тинимсиз ишлайди.
•  Ишни, уйни ва шахсий қизиқишларини усталик билан бошқаради. Улар ўртасидаги мувозанатни доимо ушлаб туради, барча ишларини 100 % га бажаради.
•  Долзарб ахборотларни тинглаб боради. Ижтимоий тармоқ орқали машҳур сайтларни кузатиб боради, дунё янгиликларидан хабардор бўлишга интилади.
•  Иши чаппасига кетса-да, лабидан табассум аримайди. Юзага келган қийин вазиятдан ваҳимага тушмайди, балки оғир-босиқлик билан ундан чиқиб кетиш йўлларини қидиради.
•  Хонадаги энг ақлли одам эканлигини билса-да, буни исботлаш учун вақт сарфламайди. Бунинг ўрнига хонадошларидан бирортасининг билим олишига ёрдам беради, билган нарсаларини ўргатади.
•  Агар раҳбар бўлса, қўл остидаги ходимларнинг билимини оширишга ҳаракат қилади, коллективини машҳур қилишга интилади. У ходимларига нисбатан зуғум ўтказмайди, аксинча уларнинг бошқалардан кўра билимли эканлигини намойиш қилишига кўмаклашади.
•  Ўзи эга бўлган яширин маҳоратини керак бўлмаса ошкор қилмайди. Ўзининг бошқалардан ортиқ бўлган жиҳатини кўз-кўз қилмайди.
•  Олий маълумотга эгалигини сир тутади. У билан қанчалик яхши таниш бўлманг, резюмесини кўрмагунча ҳеч қачон қаерда ўқиганлигини билмайсиз.
•  У сизни ҳар қандай вазиятда ҳам ахмоққа чиқармайди. Тажрибасидан келиб чиқиб, кимнидир ахмоққа чиқаришнинг ўзи бемаънилик эканлигини яхши англайди.
•  Сиз ақлли инсон қандай фазилатларга эга бўлишини билиб олдингиз. Бундай хусусиятга эга бўлиш учун Стив Жобснинг қуйидаги фикрига қўшилинг:

“Атрофимизни ўраб турган нарсаларни яратган одамларнинг ҳаммаси ҳам биздан кўра ақлли эмас. Ҳар бир инсон буюмларни ўзгартириш, уларга таъсир қилиш ва янгисини яратиш қудратига эгадир”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!