Голивуд актрисаси Ума Турман отдан йиқилиб, суякларини синдирди

15:55, 22 июнь

Голливуд актрисаси Ума Турман отдан йиқилди ва бир нечта суякларини синдириб олди, деб хабар беради “Вести” нашри. 

Актрисанинг маъмури газеталардан бирига интервью бериб, унинг отдан йиқилгани ва бир нечта суякларини синдириб олганини маълум қилган. Унинг айтишича, машғулот пайтида от ҳуркиб кетган ва актрисани тушириб юборган. 

Актриса ҳозирда юришга бироз қийналаётгани айтилмоқда. 

Ёз фасли эндигина бошланди. Ума Турман эса мавсум аввалида нафақат жисмоний, балки руҳий томондан жароҳат олди. Канн кинофестифалида актриса билан бўлган воқеани ОАВлар кенг муҳокама қилмоқда. Гап шундаки, кинофестивалда актриса Fiat империяси меросхўри, италиялик тадбиркор Лапо билан учрашди. Лапо эса актрисанинг рухсатисиз уни ўпиб олди. Бу ҳолат эса ОАВлар томонидан муҳокама мавзусига айлантирилди.   

Турган гапки, Ума Турман бундай ноқулай вазиятдан ўзини ёмон ҳис этмоқда, дейди актрисанинг маъмури.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!