Хонанда Лола ҳамкасби Муниса Ризаеванинг имижини ўғирлаганликда айбланди

15:57, 22 июнь

Хонанда Муниса Ризаеванинг мухлислари Лоланинг “Эркатой” клипидаги имижи Мунисадан ўғирланганлигини таъкидламоқда, деб хабар бермоқда “Дарё” “Shok.uz” сайтига асосланиб.  

«Лола клипида кийиб чиққан пушти парикни Муниса Ризаеванинг бир неча йил олдинги ‘Голливуд’ клипида парик кийган расмига таққослаб юборишган ва уни имиж ўғриси дейишган. Аммо бизнинг фикримиз бошқача. Парикнинг ранги ва кўриниши бир хил холос», – дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!