Ёзги қуёш туришини томоша қилиш учун Стоунхежга минглаб одамлар йиғилди

17:01, 22 июнь

Буюк Британиянинг Стоунхежида тонгда ёзги қуёш туришини кузатиш учун минглаб одамлар йиғилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

21 июнь, сешанба куни дунёдаги энг машҳур, диққатга сазовор Стоунхежда қуёш соат 04.52 да бош кўтарди. “Инглиз мероси” маданий ёдгорликларни асраш агентлигининг берган хабарига кўра об-ҳаво жуда яхши бўлган. “Тонгда оломоннинг жўр овозда қўшиқ куйлаши билан қуёш ўз ётоғидан бош кўтарди”, деб хабар берди агентлик.

Стоунхенж Буюк Британиянинг Уилтшир графлигида жойлашган бўлиб, унинг ҳудудидаги ёдгорликлар Халқаро Юнеско тасарруфидаги меъморий обидалар мероси рўйхатига киритилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!