Google`га раҳмат айтган бувига компания маъмурияти жавоб қайтарди

17:07, 22 июнь

86 ёшли бувининг Google`га ноодатий мурожаатига компания маъмурияти жавоб берди

Google қидирув тизими кекса бувининг хушмуомалалик билан “илтимос” ва “раҳмат” деб йўллаган саволларига жавоб берди. Бу ҳақда Британиянинг Google қидирув тизими ўз твиттерида ёзди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Бувининг невараси Бен Жон кампирнинг Google қидирув тизимига берган саволларини скриншот қилиб, ижтимоий тармоққа жойлаган. Унда қуйидагича савол берилган: “Илтимос, MCMXCVIII рим рақамлари маъносини тушунтириб беринг. Раҳмат”. Қисқа фурсатда боланинг твити 17 минг ретвит ва 25 маротаба лайк йиққан.

 “Ҳурматли, Бена буви! Қидирув тизимига миллиардлаб берилган саволлар орасидан фақатгина сизнинг саволингиз юзимизга табассум югуришига сабаб бўлди. Бу 1998 сонидир. Раҳмат, сизга!”— деб жавоб берди Google ўз твитида.

Улар кампирнинг хушмуомалалигини британияликларга хос хусусият деб ҳисоблашди ва ўз навбатида қидирув тизими ҳам унга жавобан шундай муносабатда бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!