Австрияда ақлий салоҳияти паст аёлдан фарзандлари тортиб олинди

11:34, 23 июнь

Австрияда ижтимоий хизмат ходимлари автриялик 34 ёшли Эвелин Мюллернинг икки фарзандини тортиб олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Уларнинг фикрича, ақлий салоҳияти пастлиги туфайли аёл қизи ва ўғлига етарлича тарбия бера олмайди. Ҳозирда болаларни ақлий салоҳияти юқори бўлган оилага топшириш режаси тузилган. Болаларнинг тўнғичи икки ёшда, ҳозирда у болалар уйига топширилган.

Эвелин Мюллернинг ақлий салоҳияти 64 балл деб баҳоланган. Бундай кўрсаткич ҳар 122 одамдан бирига тўғри келади. Ижтимоий хизмат ходимларининг фикрича, бундай ақлий салоҳиятга эга одам бола тарбияси билан етарлича шуғуллана олмайди. Эвелин Мюллер ёрдам сўраб Fly хайрия ташкилотига мурожаат қилди ва мамлакатда донғи кетган адвокат Николаус Растани ҳам ишга жалб этди. Адвокатнинг айтишича, аёл оналик бурчини бажаришга лойиқ, ўрта маълумот олишга ақли етган одам, болани ҳам тарбия қила олади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!