АҚШда жонли эфирни мушукча “қўлга олди”

11:56, 23 июнь

Эгасиз, дайди мушук Америка телевидениесида бўлаётган жонли эфирни “қўлга олди” деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри.

Мичиган штатидаги Уоштен округи телевидениесида жонли эфирни бошқараётган мухбир Ним Шаффенинг ёнига кутилмаган меҳмон, мушукча ташриф буюрди. У барчанинг эътиборини ўзига қаратди.

Жонли эфирнинг кутилмаган меҳмони  телеканал шарафига “Бахтли еттилик” деб аталди. Мушукча бор-йўғи олти ҳафталик бўлиб, унга яшаш учун вақтинча уй топилди. Ҳозирча унга эгалик қилишни истовчи одам йўқ. Шаффи ва унинг кутилмаган меҳмонини YouTube сайтидаги видеороликда кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!