Чет элликлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

12:32, 23 июнь

Чет элликлар учун 2016 йилда Гонконг энг қиммат шаҳарлардан бирига айланди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ўтган уч йил мобайнида рўйхатда Анголанинг Луанда шаҳри етакчилик қилган эди. Маҳаллий валютанинг курси тушганлиги боис, ўрнини Гонконгга бўшатиб, иккинчи ўринга тушди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни Цюрих ва Сингапур шаҳарлари эгаллаган бўлса, бешинчи ўринни Япониянинг пойтахти Токио эгаллади. Бу топ ўнталикка Конго, Шанхай, Женева, Нжамена ва Пекин шаҳарлари ҳам киритилган.

Москва 67 ўринни, Санкт-Петербург эса икки йилдан бери 152-ўринни эгаллаб келмоқда.

2016 йилнинг энг арзон шаҳарлари рўйхатига эса Намибия пойтахти Виндхук, Кейптаун (ЖАР) ва Бишкек киритилган.

Аналитикларнинг маълумот беришича, ҳеч қандай қулайлиги бўлмаган икки хонали квартирада яшаш учун Луандада 6,7 минг доллар, Лондонда 4,6 минг доллар, Сиднейда эса 2,6 минг доллар зарур бўлади.

Гонконгнинг “Бир зумда” овқатланиш шаҳобчасида тушлик қилиш 4,83 долларни, Лондонда 6,43 долларни, Нью-Йоркда 7,82 долларни, Москвада эса 3,03 долларни ташкил этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!