Самарқандда 14 ёшли болани тунаган талончилар қўлга олинди

12:52, 23 июнь

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимига Жума шаҳар Самарқанд кўчасида яшовчи 14 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс уни қўрқитиб қўлидан "Нокиа" русумли мобил телефони ва 22 минг сўм пулини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу туманда яшовчи 21 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!