Қирғизистонда гиёҳванд моддалар олиб ўтилишининг олдини олиш бўйича ҳарбий ўқув машғулоти ўтказилди

15:48, 23 июнь

Қирғизистон чегарачилари “Ақ-Жол” номли қирғиз-қозоқ чегара назорат пунктида гиёҳвандлик моддалари ўтишининг олдини олиш бўйича ҳарбий ўқув машғулотини ўтказди, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

“Пайшанба куни Қирғизистон давлат чегарасининг “Ақжол-автодорожный” қирғиз-қозоқ чегара пунктида гиёҳвандлик моддаларининг чегарадан ўтишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги намунали ҳарбий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Ўқув машғулотида Қирғизистон давлат чегара хизмати, ички ишлар вазирлиги, гиёҳвандлик моддалари кириб келишини назорат қилувчи давлат хизмати шахсий таркиби иштирок этди. Улар бундай вазиятда назорат пунктида олиб борилиши лозим бўлган ҳаракатларни намойиш этишди.

Сценарий бўйича автомашинада олиб кетилаётган гиёҳвандлик моддасини хизмат ҳидлаб кўради. Автомашина синчковлик билан кўздан кечирилганда, автомашина йўловчиси давлат чегараси орқали гиёҳвандлик моддасини олиб ўтмоқчи бўлганлиги, пакетга солиб, белига ўраб олганлиги маълум бўлган. Иккинчи сценарийга мувофиқ чегарачилар автомашина багажига яширилган гиёҳвандлик моддасини фош этиш бўйича ўз тажриба ва кўникмаларини намойиш этишди. Улар назорат пунктидаги барча кириш-чиқиш йўлларини беркитиб қўйишди.

Ўтказилган ҳарбий ўқув машғулотларини Қирғизистон республикаси давлат чегара хизмати бош штаби бошлиғи, қўшни Қозоғистон республикаси ҳарбийлари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари кузатишди. Тадбир БМТнинг Қирғизистондаги гиёҳвандликка ва жиноятчиликка қарши кураш ҳудудий лойиҳаси асосида, Япония ҳукуматининг моддий ва молиявий кўмаги билан ўтказилди.

Дунёда Қирғизистон орқали “шимолий йўл” деб аталувчи энг катта гиёҳвандлик моддаси етказиб бериладиган йўл ўтган. Ундан асосан Россия, МДҲ давлатлари ва Европага афғон афюни юборилади. БМТнинг лойиҳаси айнан шу уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга, чегарада назоратни кучайтиришга ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!