Индонезияда сув тошқини ва ер ўпирилиши оқибатида қурбонлар сони 56 нафарга етди

16:21, 23 июнь 2016

Индонезиянинг Ява оролида рўй берган сув тошқини ва ер ўпирилиши оқибатида қурбонлар сони 56 таги етди ва 22 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.

Илгари қурбонлар сони 43 киши деб хабар берилган эди, айни вақтда 9 киши бедарак йўқолган. Нашрнинг хабар бериши ча, бедарак йўқолганларни қидириб топиш бўйича қутқарувчилар, ҳарбий аскарлар, полициячилар ва кўнгиллилар қидирув ишларини олиб бормоқдалар.

Оролнинг марказий қисми бошқа ҳудуддан кўра жиддий талафот олган. Мавсумий ёмғирлар ҳар йили Индонезияда миллионлаб аҳоли яшайдиган тоғли ҳудудлар ва текисликларда сув тошқини ва ер ўпирилишларига сабаб бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!