Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Владимир Путин билан учрашди

11:39, 24 июнь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, икки мамлакат стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда 2016 йил апрель ойида Москвада ўтган олий даражадаги музокаралар якунлари ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Президентлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!