Кипрнинг Айя-Напа курорт шаҳрида отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

11:53, 24 июнь

Кипрнинг Айя-Напа курорт шаҳрида рўй берган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.


Хабарда таъкидланишича, отишма икки маҳаллий жиноий тўданинг келишмовчилиги оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Давлат радиосининг берган маълумотига кўра, отишмада уч киши, шу жумладан маҳаллий тадбиркор ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари отишманинг теракт эканлигини рад этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!