Хитойлик йигит муҳаббат учун 45 соатда 222 километрга югурди

12:18, 24 июнь

Хитойлик 30 ёшли йигит Пекин автомобиль йўлида муҳаббат  учун 222 километрни 45 соатда югуриб, босиб ўтди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Хитойлик йигит ўз марафонини “ У ва садоқат учун” деб атади. Йигит маҳаллий мухбирларга ҳозирча бўйдоқлигини, шу йўл орқали муҳаббатини топишга умид қилаётганлигини маълум қилган.

Старт олдидан йигит ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: “Кўнглингизга ёққан ишни бажаринг, шунда орзуингиздаги одамни учратасиз”, деган ёзувни қолдирган. Югуриш давомида умумий ҳисобда уч соатгина дам олган. Баъзи бир спортчилар йигитни қўллаб-қувватлаётганларини намойиш этиш учун у билан бирга югуришган. 

Йигит марафонга қадар, чидамлилигини ошириш мақсадида баланд тоққа чиқиш бўйича уюштирилган походларда ҳам қатнашган. У ўз марафони билан бундай йўналишда югурган биринчи одам каби рекорд ўрната олмаган бўлса-да, бундан кўнгли чўкмаган. Чунки марафонни ким биландир рақобатлашиш учун эмас, ўзи учун ўтказганлигини билдирган

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!