Хитойда торнадо оқибатида 51 киши ҳалок бўлди

12:52, 24 июнь

Хитойнинг Цзянсу вилоятига ёпирилган торнадо 51 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Табиий офат рўй берган ҳудудда соатига 102 миллиметргача ер чўккан. Йирик, бир миллион аҳолиси мавжуд бўлган Янчэн шаҳри чегарасида эса шамолнинг тезлиги секундига 35 метрга кўтарилди. 
Шаҳарда ўнлаб уйлар, дарахтлар вайрон бўлган, электрузаткич линиялари узилган, автмобиллар ағдарилган. Касалхоналар ярадорларга тўлиб-тошган. Маҳаллий ҳукумат берган маълумотга кўра, қурбонлар сони ошиш хавфи мавжуд.
18 июндан 21 июнга қадар бўлган вақтда мамлакат шарқи ва жанубида сув тошқини оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 15 киши бедарак йўқолган. Табиий офат юз берган ҳудудлардан 20 мингга яқин киши эвакуация қилинган.
Цзянсу — Хитой Халқ Республикасининг шарқий вилояти бўлиб, Сариқ денгиз қирғоғида жойлашган, аҳолиси зич ва мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳудуди ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!