Жорий йилда ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар биометрик паспортга эга бўлиши шартми?

12:58, 24 июнь

Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошлангач, тақдим этиладиган ҳужжатлар орасида биометрик паспорт зурурлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди.

Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми? Facebook ижтимоий тармоғидаги "Мaslahat.uz" гуруҳида ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

"Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эски кўринишдаги паспорти 2018 йил 1 июлга қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар. Биометрик паспорт шарт эмас".

Манба: “Uz24.uz”

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!