Ўзбекистонлик эркак Instagram’га жойлаштирган сурати сабаб хотинини пичоқлади

13:08, 24 июнь

Telegram мессенжерида боласини эмизиб тургани суратини Instagram’га жойлаштиргани учун эри томонидан ваҳшийларча сўйилган аёлнинг сурати ва видеоси кенг муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “kun.uz”.

Аёл тирик қолган, аммо сурат ва видеога қараганда у кўплаб жароҳат олган.

Аёл жамоатчиликдан ёрдам сўраб қилган ўз видеомурожаатида эри бу ишни яна қайта такрорлаши ҳақида гапириб ўтган.

Воқеа қаерда содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Жумладан, жиноятчининг қўлга олингани ёки йўқлиги ҳақида ҳам хабарлар мавжуд эмас.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!