Анорексиядан азият чеккан италиялик қиз Instagram`дан даво топди

13:14, 24 июнь

Италиянинг Падуя шаҳрида яшовчи анорексия касаллигидан азият чеккан қиз Instagram ижтимоий тармоғи орқали даволанганлигини тан олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

2013 йилда Сильвия Фашанснинг бўйи 177 сантиметр бўлишига қарамай, вазни 44 килограммни ташкил этган. Қизнинг айтишича, унинг озиб кетишига бувисининг ўлими ва ёлғиз қолганлиги, депрессияга тушганлиги, ундан дугоналарининг ҳам юз ўгиргани сабаб бўлган. Қиз Instagram ижтимоий тармоғи орқали анорексиядан азият чеккан қизларнинг спорт ва тўғри овқатланиш орқали асл ҳолларига қайтганлигини билиб олган.

Улардан ибрат олган италиялик қиз тренажёр залига қатнаб, овқатланиш тартибига эътибор берган, ҳозирда 22 ёшли қиз машғулотлари акс этган видеороликларни мунтазам равишда ижтимоий тармоққа жойлаб боради.

Унинг саҳифасидаги янгиликларни 15 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!