Пелагея турмушга чиқди

15:15, 24 июнь

Сўнгги вақтларда интернетларда шов-шув бўлган россиялик қўшиқчи Пелагея ва хоккейчи Иван Телегиннинг муносабатлари ўз исботини топди, улар турмуш қурди.

Никоҳ маросими Москвада, тўй эса —Рублевка ресторанларидан бирида бўлиб ўтди, дея хабар беради “Комсомольская правда” нашри.

Бироқ бу қувончли ҳодиса айрим сабабларга кўра ошкор қилинмади. Маросим 16 июнь куни бўлиб ўтган.

Пелагея ва Телегин тўйларига фақат яқин қариндошлар ва дўстлар чақирилди. Тўйда пелагея ўзи бир нечта қўшиқ ижро этди.

Никоҳ маросимидан кейин Пелагея ва Телегин асал ойини ўтказиш учун Грецияга жўнаб кетди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!