Германияда кинотеатрга бостириб кирган ниқобли жиноятчи 50 кишини яралади

15:33, 24 июнь

Германия ғарбида жойлашган Фирнхайм шаҳридаги кинотеатрлардан бирига бостириб кирган ниқобли одам ўтирганларни ўққа тутди, оқибатда 50 киши жабрланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.    

Қуролланган ниқобли жиноятчи бино ичига яширинган. Кинотеатр ичидаги томошабинлар ваҳима билан ташқарига чиқишга ҳаракат қилган. Полиция тревога кўтарган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жиноятчи полициячилар томонидан отиб ўлдирилган. Унинг руҳий носоғлом бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!