Лола: “Ҳаётимда пайдо бўлган инсон мени ўзгартиряпти”

15:52, 24 июнь

Хонанда Лола шахсий ҳаётида ўзгаришлар бўлаётганини маълум қилди.

“Ҳар бир инсон ҳаёти давомида турли вазиятлар таъсирида ўзгариб, мукаммаллашиб боради. Шахсан мен ҳаётимдаги айрим воқеалар сабаб ўзгариб, бутунлай бошқа Лолага айланяпман. Мисол учун, фарзандларимни дунёга келтирганимдан кейин ҳаётга умуман бошқа кўз билан қарай бошладим”,—дейди Лола “Сўғдиёна” газетасига берган интервьюсида.

“Юрагингизнинг бир парчаси билан бирга нафас олиб, “мен” ўрнига “биз” деган тушунча билан яшар экансиз. Назаримда, ҳар бир аёл она бўлганидан сўнг борлиқни яна ҳам чиройли рангларда кўра бошлайди. Турмуш ўртоғим билан ажрашганимдан кейин ҳам қарашларимда ўзгаришлар, янгиланишлар пайдо бўлди. яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам, менга шу ажримгача босиб келган йўл таъсир қилган. Айни дамда шахсий ҳаётимда содир бўлаётган воқеалар, тақдир йўлимда бир инсоннинг пайдо бўлгани боис, мен яна ўзгаряпман. Ҳаётга, дунёга ўзгача нигоҳ билан қараяпман. Бундан жуда бахтиёрман”,—дея сўзларини давом эттирди хонанда.

Лола билан тўлиқ интервьюни “Сўғдиёна” газетасининг 23 июнь куни сотувга чиққан 25-сонида ўқишингиз мумкин.   

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!