Рашид Холиқов: “Руслан Шариповга 15 дақиқа ўзимни танитишга ҳаракат қилдим”

16:47, 24 июнь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг ҳамкасби Руслан Шарипов ҳақида Instagram`га ёзиб қолдирган фикрлари анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Рашид Холиқов “Сўғдиёна” газетасига берган интервьюсида мазкур фикрларига ойдинлик киритди.

“Ўтган йили Руслан билан кўчада учрашиб қолдик. Анча суҳбатлашдик, телефон рақамини олдим. Орадан вақт ўтиб, қўнғироқ қилдим. ‘Рашидман’ десам, ‘Қайси Рашид?’ дейди. ‘Рашид Холиқов’ десам, ‘Ким у?’ дейди. Хуллас, 15 дақиқа ўзимни танитолмадим.балки, чарчагандир, ё муолажа олаётгандир, бунисини билмадим, лекин гаплашолмадик. Мени кўпчилик тушунса керак, деб ўйлайман. 1999 йиллар айни ижодимиз изга утшиб, қўшиқларимиз оммалашаётган пайтда Руслан мени ёнига чақириб, ‘Сенга бошқа ашула ёзмайман’, деди. Сабабини сўрасам, айтмади. Фақат ‘Иззатга, ўзимга, бошқаларга ҳам ёзаман, лекин сенга йўқ’, деди”,—дейди Рашид Холиқов Руслан Шарипов ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов билан тўлиқ интервьюни “Сўғдиёна” газетасининг 23 июнда сотувга чиққан 25-сонида ўқишингиз мумкин.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!