АҚШлик фуқаро эътиборсизлик сабаб фарзандини нобуд қилди

16:55, 24 июнь

21 июнь куни 33 ёшли Майл Тэдфорд исмли йигит автомобилида икки катта фарзандини боғчага ташлаб келгач, уйга қайтиб келиб, уйқуга кетган. Бир неча соат ухлаб тургандан кейин автомашинанинг орқа ўринидиғида олти ойлик қизчасини қолдиргани ёдига тушган. Бу пайтда ташқарида ҳаво Цельсий бўйича 32 даражани ташкил қилган.

Техас штатининг Даллас шаҳрида яшовчи йигит автомобилда қизиб кетган олти ойлик қизчасини музлаткичга совутишга қўйиб, унинг ўлимига сабаб бўлганлиги туфайли қотилликда айбланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Йигит ҳушидан кетган қизчани ўзига келтиришга ҳаракат қилган ва уни совитиш учун маълум вақтга музлаткич ичига солиб қўйган. Бироздан кейин болани музлаткичдан олган ота унинг нафас олмаётганини кўриб, сунъий нафас беришга ҳаракат қилган, аммо бу нарса болага ёрдам бермаган. Шундан кейин у рафиқасига ва шошилинч тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари вақтинча ишсиз бўлган ўқитувчи Тэдфордни қамоққа олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!