Неймарнинг отаси “Реал”нинг умидини йўққа чиқарди

09:55, 25 июнь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси ва шу билан бирга агенти ўғлининг бошқа клублар билан музокаралар ўтказмаётганини маълум қилди. 

“Неймар тўлақонли “Барселона”га тегишли. Шу сабали, барча таклиф ва хабарлар клуб орқали ўтади. Ҳеч қандай таклифлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Ўғлимнинг амалдаги шартномаси бор. Неймарга бошқа клублардан қизиқиш бор дегани музокаралар ўтказиляпти дегани эмас. У амалдаги шартномасини тугатиб бериши керак. “Реал”нинг эса ўғлимни сотиб олиш имконияти нольга тенг”, – деди Неймарнинг отаси. 

Аввалроқ 24 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига “Манчестер Юнайтед”, “ПСЖ” ва “Реал” қизиқиётгани маълум бўлганди. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!