Нью-йорк шаҳридаги ширинлик дўконларидан бирида гиёҳвандлик моддалари сақланган омбор топилди

11:24, 25 июнь

Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида жойлашган Gates Candy & Grocery номли ширинлик сотиш билан шуғулланувчи дўконда, полициячилар гиёҳвандлик моддаси сақланган омборни топишди, деб хабар қилди “Lenta.ru”  нашри.

Маҳаллий солиқ ва молия департаменти ширинлик дўконида режадан ташқари текширув ўтказганда шубҳали, сигарет сақланадиган жойни аниқлашган. Бу ҳақда полиция огоҳлантирилганда, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари тинтув ўтказган. Тинтув натижасида дўкондан тақиқланган моддани ўраш, тортиш учун ишлатилган буюмлар топилган. Топилган модда кўп бўлганидан уни полиция юк машинасига ортишнинг иложи бўлмаган.  

Воқеа юзасидан Манхэттеннинг Куинс туманида яшовчи номи сир тутилаётган 33 ёшли ва 46 ёшли эркак қўлга олинган. Уларга нисбатан катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси сақлаш бўйича айблов қўйилиб, жиноий иш қўзғатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!